Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг фармони билан Ерали Туғжанов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди.
Тегишли фармон 22 июль куни имзоланди.
Ерали Туғжанов ушбу лавозимда 2022 йилдан буён Ўзбекистонда элчи бўлиб ишлаб келган Бейбут Атамқулов ўрнини эгаллади.
1963 йилда Ғарбий Қозоғистон вилоятида туғилган Ерали Туғжанов ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича таҳсил олган. У меҳнат фаолияти давомида таълим соҳаси, давлат бошқаруви ва ҳукумат тизимида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Жумладан, Мангистау ва Ақтўбе вилоятлари ҳокими, Қозоғистон бош вазири ўринбосари ҳамда бош вазир маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган.
Бундан олдин Бахтиёр Саидов Кувайтнинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Турки Холид Ҳамад ал-Микраддан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилганди.

Изоҳлар мавжуд емас