Загрузка
Загрузка
Навоийдаги Мурунтов конида содир бўлган ЙТҲда икки нафар ходим ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Навоийдаги Мурунтов конида содир бўлган ЙТҲда икки нафар ходим ҳалок бўлди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Навоий кон-металлургия комбинатининг Мурунтов конида 21 июль куни эрталаб хизмат автомобили ва БелАЗ автосамосвали иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, икки нафар ишчи-ходим ҳалок бўлди. Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳамда махсус ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

НКМК матбуот хизмати маълумотига кўра, бахтсиз ҳодиса 21 июль куни соат 05:30 атрофида кон ҳудудида юз берган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда БелАЗ хизмат автомобилини босиб кетгани айтилган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Шунингдек, назорат қилувчи давлат ташкилотлари ҳодисанинг содир бўлиш ҳолатлари ва сабабларини ўрганмоқда.

Комбинат масъул хизматлари бундай бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўраётганини маълум қилган. НКМК ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Аввалроқ Тошкентда бўёқ ҳидидан уч нафар ишчи заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...