Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг скутер ҳайдовчисига тарсаки туширган автомобил ҳайдовчисига нисбатан маъмурий иш расмийлаштирилиб, судга юборилди.
Маълум бўлишича, Ватан чорраҳасида BYD русумли автомобил ҳамда етказиб бериш хизмати скутери иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Юз берган тўқнашувдан сўнг автоҳайдавчи курьерга куч ишлатгани аниқланган.
Шу билан бирга, қоидабузар ҳайдовчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, транспорт воситаси бошқа шахсга тегишли бўлгани сабабли жаҳл ва асаб устида скутерчига тарсаки туширганини билдирган. У ўз қилмишидан пушаймонлигини изҳор этиб, жабрланувчидан ва кенг жамоатчиликдан ошкора узр сўраган.
Дарҳақиқат, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, қонуний чора кўриш учун туман судига тақдим этилган.
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жамоат тартибини бузиш, фуқароларга нисбатан куч ишлатиш ёки нонусбат муносабатда бўлиш ҳолатларига нисбатан қатъий қонуний чоралар кўрилиши алоҳида таъкидланган.
Олдинроқ Тошкентда вояга етмаган ўғлига савдо маркази автотураргоҳида автомобиль бошқаришга рухсат берган маҳаллий фуқарога нисбатан ҳам маъмурий иш қўзғатилган

Изоҳлар мавжуд емас