Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Yandex.Taxi ноқонуний "таксичилар" фаолиятини қонунийлаштириш бўйича қонунчиликдаги ўзгартиришлар юзасидан изоҳ берган.
Эслатиб ўтамизки, 2021 йил 15 майдан 2022 йил охиригача тажриба тариқасида тўрттагача йўловчи ўриндиғи мавжуд бўлган автомобилларда йўловчилар ташиш хизматлари хусусий тадбиркорлар (ХТ) шуғулланиши мумкин бўлган фаолият рўйхатига киритилган. Бунинг учун улар қуйидаги талабларга риоя қилиши шарт:
-
ҳайдовчининг ёши - 21 ёшдан бошланиб, енгил автомобилнинг хизмат муддати 10 йилдан ошмаслиги керак;
-
транспорт воситаси ҳар 6 ойда камида бир марта техник кўрикдан ўтказилади;
-
хусусий ёки оилавий клиникаларда ҳар ойда бир маротаба тиббий текширувдан ўтилади.
-
автомобилнинг том қисмига "TAXI" ёзуви туширилган тўқ сариқ рангли чироқ (плафон) ўрнатиши;
-
транспорт воситалари электрон тўловни қабул қилиш ва саёҳат қилган маршрутни рўйхатдан ўтказиш имконини берувчи қурилмалар (гаджетлар) билан жиҳозланган бўлиши керак;
-
бюджетга зарурий йиғимларни тўлаб бориш.
Шу билан бирга, 2021 йил 1 сентябрдан такси хизматларини кўрсатувчи хусусий тадбиркорлар агрегатор-компанияларнинг интерактив хизматларидан фойдаланишлари талаб этилади.
Batafsil.uz. мухбири Тошкентдаги етакчи такси агрегатори – Yandex.Taxi вакиллари билан суҳбатлашиб, компаниянинг такси бозорида юз бераётган ўзгаришлар хусусидаги фикрини билиб олди.
"Ҳукуматнинг такси бозорини эркинлаштириш бўйича илгари сурган ташаббуси мамлакатда рақобат ва хизматлар сифатига ижобий таъсир кўрсатади, деган умиддамиз. Бизнинг фикримизча, лойиҳанинг мақсади - оддий электрон молиявий ҳисобот тизимига эга бўлган, йўловчилар ва ҳайдовчилар учун юқори рақобатбардош, хавфсиз ва қулай бозорни яратишдир", - деди Batafsil.uz мухбирига Yandex.Taxiнинг халқаро бозорларда давлат идоралари билан алоқалар раҳбари Максим Козлов.
Унинг сўзларига кўра, мазкур сервис фаолият кўрсатаётган бир неча мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, бу натижага эришишнинг энг самарали йўли– Ўзбекистонда аллақачон мавжуд бўлган ўз-ўзини банд қилиш мақомини таксиларда ишлайдиганларга нисбатан қўллашдир.
Мисол учун, Россияда ўз-ўзини банд қилганлар тез ва осон мобил иловадан рўйхатдан ўтишлари мумкин. Иловада онлайн-сервислар интеграцияси назарда тутилган, ҳисоботлар ва молиявий ҳужжатлар автоматик равишда шаклланади. Шунингдек, у ерда осонгина камайтирилган ставка бўйича солиқни тўлаш мумкин. Ҳайдовчи ҳеч қаерга бормайди ва ҳеч насарни тўлдириш талаб қилинмайди. Биргина смартфоннинг ўзи кифоя.
“Бунинг оқибатида ўзини-ўзи таъминлашга ўрганиб қолганлар учун ўз фаолиятини қонунийлаштириш имкони пайдо бўлади, расмий бандлик кўрсаткичлари ошади, кишиларга ўта қўлай ва замонавий сервис тақдим қилинади”, - деди у.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас