Загрузка
Загрузка
Ярим йилда Ўзбекистонга 228 мингдан зиёд хорижлик тижорат мақсадида келган
Иқтисод

Ярим йилда Ўзбекистонга 228 мингдан зиёд хорижлик тижорат мақсадида келган

4
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  2026 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонга бизнес ва савдо алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида 228 минг 615 нафар чет эл фуқароси ташриф буюрган бўлиб, уларнинг мутлақ кўпчилиги Афғонистон ҳиссасига тўғри келади.

​Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу даврда қўшни Афғонистондан 205 минг 937 киши юртимизга бизнес юзасидан қадам ранжида қилган. Шунингдек, тижорий ташрифлар бўйича кейинги ўринларни 16 минг 322 нафар вакили билан Туркманистон ҳамда 4 минг 320 киши билан Тожикистон эгаллаган.

​Бундан ташқари, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидан Қирғизистон 628, Қозоғистон эса 311 нафар фуқароси билан рўйхатдан жой олган. Шу билан бирга, Россиядан 230 ҳамда Туркиядан 188 тадбиркор юртимизда бўлган.

Дунёнинг бошқа барча давлатларидан ташриф буюрган тижоратчиларнинг умумий сони 679 кишини ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида мамлакатимизга саёҳат қилиш бўйича қидирувлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 54 фоизга, амалий брон қилишлар эса 45,6 фоизга ортганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...