Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ҳар икки қарздордан бири даромадининг ярмидан кўпини кредитини узишга сарфламоқда
Иқтисод

Ўзбекистонда ҳар икки қарздордан бири даромадининг ярмидан кўпини кредитини узишга сарфламоқда

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Марказий банк аҳолининг қарз юкини баҳолаш мақсадида ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди. Мамлакатнинг барча ҳудудларида 5 800 нафарга яқин фуқаро ўртасида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, респондентларнинг 77 фоизи ўзи ёки оила аъзоларининг банк ва банкдан ташқари молиявий ташкилотлар олдида қарз мажбурияти борлигини маълум қилган. 

Қарздорларнинг 61 фоизи тўловларни ўз вақтида амалга оширишда қийинчиликларга дуч келаётганини билдирган. Тадқиқот кўрсатишича, банкдан қарз олган аҳолининг ўртача қарз юки даражаси 51 фоизни ташкил этган. 

Тўловчиларнинг 47 фоизида ойлик кредит тўловлари оила даромадининг 50 фоизидан юқори даражага чиққан, шундан 27 фоиз респондентларда бу кўрсаткич даромаднинг 76 фоизи ва ундан ортиғини ташкил этмоқда. Фуқароларнинг 68 фоизида жумладаги барча қарзлар бўйича ойлик тўловлар 6 миллион сўмдан кам бўлиб, энг кўп учрайдиган гуруҳ ойига 2 миллиондан 4 миллион сўмгача кредит тўлаётганлардир. 

Шунингдек, қарз олувчиларнинг 8 фоизи аввалги қарзларини ёпиш учун янги кредит олишга мажбур бўлганини қайд этган. Сўровнома аҳолининг кредит олишдан кўзлаган асосий мақсадлари уй-жой сотиб олиш ёки таъмирлаш (20 фоиз) ва автоулов хариди (18 фоиз) эканини кўрсатган. Шунга қарамай, қарздорларнинг 47 фоизи яқин олти ойда молиявий аҳволи ва тўлов қобилияти яхшиланишига ишонч билдирган бўлса, 71 фоизи яқин орада янги кредит олишни режалаштирмаётганини маълум қилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон банк секторида қизиқ тенденция кузатилмоқда - аҳолининг қарз юки иқтисодиётнинг реал сектори мажбуриятларига қараганда тезроқ ўсиб бормоқда. Марказий банкнинг 1 март ҳолатига берган сўнгги таҳлилига кўра, мамлакатнинг умумий кредит портфели йил давомида 73,7 триллион сўмга кўпайиб, 613,7 триллион сўмга етган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...