Загрузка
Загрузка
Паркентда қарзидан қутулиш учун синфдошини ўлдирган ва яна бир танишига суиқасд қилган эркак 19 йилга қамалди
Ҳодисалар

Паркентда қарзидан қутулиш учун синфдошини ўлдирган ва яна бир танишига суиқасд қилган эркак 19 йилга қамалди

1
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Жиноят ишлари бўйича Паркент туман судида фирибгарлик, ўзлаштириш ва одам ўлдириш каби оғир жиноятларни содир этган 41 ёшли эркакка нисбатан ҳукм ўқилди.

Суд ҳужжатларига кўра, судланувчи синфдошига қўй боқиб бериш орқали катта фойда олишни ваъда қилиб, ундан 171 миллион 500 минг сўмлик 49 бош қўйни қабул қилиб олган. Шунингдек, ушбу таклифга ишонган яна бир таниши 31 миллион 500 минг сўмлик 9 бош қўйини унга топширган, учинчи танишидан эса қўй сотиб олиш учун 60 миллион сўм пул олинган. Бироқ судланувчи омонатга берилган барча чорвани сотиб юбориб, тушган маблағни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Фойда ва қўйларни талаб қила бошлаган эгаларини чалғитиш мақсадида, 2025 йилнинг 30 сентябрь куни у иккала танишини Паркент туманидаги тоғли ҳудудга олиб чиққан. Қоронғида дастлаб синфдошининг бошига тош билан бир неча бор уриб, уни қасддан ўлдирган ва жасадини сой бўйига улоқтирган. Сўнг иккинчи танишига ҳам ҳужум қилган, бироқ у воқеа жойидан қочиб қутулишга ва ички ишлар ходимларига хабар беришга муваффақ бўлган.

Суд ҳукми билан 41 ёшли судланувчи одам ўлдириш, одам ўлдиришга суиқасд қилиш, ўзлаштириш ёки ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш ҳамда Фирибгарлик моддалари бўйича айбли деб топилган ва унга 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят оқибатида етказилган умумий моддий зарар миқдори 263 миллион сўмни ташкил этган.

Аввалроқ Наманган вилояти Жиноят ишлари бўйича Поп туман судида Rayxon oilaviy milliy taomlari таъсисчиси Одилхон қори Юнусхон ўғли ва унинг олти нафар жиноий шеригига нисбатан олиб борилган суд жараёни якунланиб, тегишли ҳукм ўқилганди. Суд мажлисида маълум қилинишича, йирик миқдордаги талон-торожлик ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбдор деб топилган Одилхон қори Юнусхон ўғли узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...