Загрузка
Загрузка
Пойтахтда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган хорижлик шахслар аниқланди
Ҳодисалар

Пойтахтда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган хорижлик шахслар аниқланди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Тошкент шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб келган хориж фуқаролари қўлга олинди.

Жорий йилнинг 12 июнь куни мамлакатимизга келган Украинанинг уч нафар фуқароси Яшнобод туманидаги вақтинчалик истиқомат қилаётган хонадонида холислар иштирокида кўздан кечирилган. Суриштирув давомида ушбу манзилдан пойтахт ҳудудида тарқатиш учун тайёрлаб қўйилган 1 килограмм 945 грамм оғирликдаги гашиш, мефедрон ва альфа-ПВП гиёҳвандлик моддалари топилган.

​Қайд этилишича, интернет наркодўкон ташкилотчиларининг топшириғига кўра яширин жойларга жойлаштирилган яна 460 грамм синтетик воситалар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Тошкентда 17 кг синтетик гиёҳванд модда билан шуғулланган йирик наркогуруҳ қўлга олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...