Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида тегишли органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди.
Аниқланишича, икки фуқаро ўзганинг ишончига кириб, юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали уни 55 минг доллар эвазига Кореяга ишга юбориш ҳамда у ерда доимий яшаш гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилишган. Тезкор тадбир давомида ушбу шахслар келишилган суммадан 25 минг долларни ашёвий далил сифатида олаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин ҳам Тошкентда фуқароларни Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишни ваъда қилиб, жами 105 минг доллар талаб қилган уч нафар шахс қўлга олинганди.

Изоҳлар мавжуд емас