Загрузка
Загрузка
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда аҳоли банкларга 12 миллиарддан ортиқ доллар сотди
Иқтисод

2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда аҳоли банкларга 12 миллиарддан ортиқ доллар сотди

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистоннинг ички валюта бозорида хорижий валюта таклифи талабга нисбатан тезроқ суръатларда ўсди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Марказий банк маълумотларига кўра, ҳисобот даврида хорижий валютага бўлган умумий талаб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20 фоизга ошиб, қарийб 32 миллиард долларни ташкил этган. Шунга қарамай, Марказий банк интервенцияларини ҳисобга олмаган ҳолда таклиф ҳажми 31 фоизга ўсиб, 27,8 миллиард долларга етган.

Январь–июнь ойлари давомида аҳоли томонидан тижорат банкларига 12,3 миллиард доллар сотилган ва бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирганда 1,4 бараварга кўпдир. Шу билан бирга, фуқаролар томонидан 6,8 миллиард доллар сотиб олиниб, аҳоли томонидан таклиф этилган валюта ҳажми талабдан 5,5 миллиард долларга юқори бўлган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг дастлабки олти ойида халқаро пул ўтказмалари орқали мамлакатга 9,3 миллиард доллар кириб келган ва 1,3 миллиард доллар чиқиб кетган. Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича 8 миллиард долларлик ижобий сальдо шаклланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...