Загрузка
Загрузка
Мисрдан хавфли жиноятчи Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Ҳодисалар

Мисрдан хавфли жиноятчи Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистон ва Миср ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳамда Интерпол каналлари орқали амалга оширилган ҳамкорлик натижасида узоқ вақт давомида одил судловдан яшириниб юрган ўта хавфли жиноятчи Қоҳирадан юртимизга экстрадиция қилинди. Қидирувдаги шахс товламачилик ва бир қатор бошқа оғир қилмишларни содир этгани учун халқаро миқёсда кузатувга олинган.

Интерполнинг Тошкентдаги Миллий марказий бюроси ва Мисрнинг тегишли хизматлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар туфайли гумонланувчининг ҳаракатланиш йўналишлари аниқланиб, унинг араб давлати ҳудудида экани тасдиқланган. Зарур ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилгач, хориж томони ушбу шахсни ушлаш ва ватанига қайтариш бўйича якуний қарорни қабул қилган.

Барча халқаро-ҳуқуқий тартиб-таомиллар якунлангач, айбдор вакилларимизга топширилиб, миллий қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш учун мамлакатга олиб келинган.

Шу билан бирга, мазкур муваффақиятли амалиёт халқаро полиция ҳамкорлигининг самарадорлигини ва жазонинг муқаррарлиги тамойили амалда таъминланаётганини кўрсатган.

Мутасадди идоралар яшириниб юрган бошқа жиноятчиларнинг ҳам жойлашувини аниқлаш ҳамда уларни қўлга олиш бўйича тизимли тадбирларни изчил давом эттиришини билдирган.

Олдинроқ Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва Истанбулдаги Бош консулхона билан ҳамкорликда ўтказган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида халқаро қидирувда бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси ушланиб, мамлакатга қайтарилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...