Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлаш стратегияси доирасида банк ижтимоий шароитларни яхшилашга ва муҳожирларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган қатор ижтимоий лойиҳаларни амалга оширмоқда. «Uniwork» платформаси ана шундай лойиҳалардан бири.
Меҳнат муҳожирлари нафақат Россияда, балки деярли барча мамлакатларда аҳолининг энг кам ҳимояланган синфи ҳисобланади. Улар кўплаб негативга, жумладан, муҳожирлар иш ўринларимизни эгаллаб олмоқда, деб ҳисоблаган маҳаллий аҳолининг салбий муносабатига дучор бўлишади. Аслида бундай стереотипнинг иқтисодиётдаги ҳақиқий ҳолат билан ҳеч қандай боғлиқлиги йўқ.
Россияда ишчи кучи тақчиллиги муаммоси аллақачон мавуд бўлиб, бошқа мамлакатларнинг фуқароларини фаол равишда жалб этмасдан уни ҳал қилиб бўлмаслиги тайин. «Юнистрим» банки мутасаддилари буни яхши тушунишгани боис муассасанинг ечим ва маҳсулотлари меҳнат муҳожирларини ҳам қўллаб-қувватлашга қаратилган.
«Uniwork» ана шундай маҳсулотлардан бири бўлиб, унинг мақсади ишчи ва иш берувчиларга бир-бирини топишда ёрдам бериш ҳамда меҳнат бозорида вужудга келиши мумкин бўлган муаммолардан иложи борича сақланиш саналади. Баъзи ноҳалол компаниялар муҳожирларнинг ҳуқуқсизлик мақоми, ўз ҳақлари ҳамда баъзи қонунларни билмаслигидан фойдаланиб, улар билан келишувларни бузиши ҳоллари тез-тез рўй бериб туриши ҳеч кимга сир эмас. Муҳожирларга ойлик иш ҳақини тўламаслик ҳолатлари ҳам кўп учрайди, бунинг натижасида уларнинг ақалли кун кечириш учун ҳам маблағи қолмайди. Бундай амалиёт нафақат муҳожирларга, балки ҳалол ташкилотларга ҳам зарар келтириб, одамларнинг уларга бўлган ишончи йўқолади.
«Uniwork» бундай ҳолатларнинг олдини олишга ёрдам беради. “Юнистрим” иш берувчилар реестрини мунтазам равишда янгилаб боради ва муқаддам ўзини ноҳалол эканини намоён этган ташкилотларни ундан чиқариб юборади. Бундан ташқари, банк муҳожирларга тўланаётган иш ҳақи бозор даражасига мувофиқ келишини фаол равишда кузатиб боради, чунки ҳар қандай меҳнат муносиб равишда тақдирланиши керак.
Ишончли ходимларни ишга олишдан иш берувчилар ҳам манфаатдор. Бу, айниқса, турли сабабларга кўра маҳаллий аҳоли ишга жойлашишга ошиқмайдиган паст малака талаб этадиган иш ўринларига тааллуқли. Меҳнат муҳожирлари бундай ишларни бажаришга кўпроқ масъулият билан ёндашишади. Иш берувчиларга анча юқори талабларни қўядиган россияликлардан фарқли ўлароқ, муҳожирлар ўз ишларини қадрлашади. «Uniwork» иш берувчиларга ҳақиқатан ҳам ишга муҳтож бўлган ва уни масъулият билан бажаришга тайёр номзодларни топишга кўмак беради.
Бугунги кунда Ўзбекистондан салкам 2 миллион меҳнат муҳожири чет элда ишлайди. Уларнинг таъминан 70 фоизи Россияга тўғри келади. Банк мутасаддилари кейинги бир неча йил мобайнида «Uniwork» платформаси меҳнат муҳожирлари ва иш берувчилар орасида иш ва ишчи топиш учун энг оммабоп воситалардан бирига айланишига ишонишмоқда.
"Меҳнат муҳожирлиги масаласига комплекс ёндашув талаб этилади. Пандемия эски муаммолар билан бир қаторда янги хатарларни ҳам кашф этди. Айни дамда Марказий Осиё меҳнат муҳожирлари Россияда ўта мураккаб вазиятда қолишди. Ушбу тоифага кирувчи аҳоли ҳуқуқларининг бузилиши жамиятдаги ижтимоий вазиятга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Биз иш берувчилар ва меҳнат муҳожирлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар жараёнини замонавийлаштиришга ҳаракат қилмоқдамиз. «Uniwork» дастури бозорда ўзига талаб мавжуд эканини тасдиқлади. Биз ҳар учинчи мигрант кейинги 2-3 йил ичида платформамиз ёрдамида Россияда иш топа олади, деб ўйлаймиз," - деди банк вице-президенти Григорий Волис.
Банк мутасаддилари томонидан тилга олинган яна бир вазифа Россияда меҳнат муҳожирлари учун мавжуд бўш иш ўринлари рўйхатини кенгайтириш ҳисобланади. Масалан, Марказий Осиё мамлакатларидан келганлар фақат қурилиш ишлари учун зарур ҳисобланади. Аммо ундай эмас. Улар орасида яхши таълим олган, хорижий тилларни билган, бой меҳнат тажрибасига эга бўлганлар жуда кўп. Бироқ бундай ишчиларнинг аксарияти профессионал ва интеллектуал даражасига умуман тўғри келмайдиган, кам ҳақ тўланадиган ишга рози бўлишга мажбурлар. Мисол учун, мусофирлар орасида тиббий ёки муҳандислик соҳасида таълим олганлар ҳам бўлиб, уларнинг меҳнат стажи ва тажрибаси Россияда ҳам шундай соҳаларда банд бўлишга имкон беради, устига-устак ушбу йўналишлар бўйича ҳам яхши мутахассислар етишмовчилиги кузатилмоқда.
«Uniwork» ёрдамида иш топиш учун Юнистрим сайтида кичик формани тўлдириш керак. Шундан сўнг банк ўзининг ҳамкор компаниялари орасидан мос бўш иш ўрнини танлаш билан шуғулланади. Тўлдирилган суровнома ходимлар тақчиллиги бўлган иш берувчини қизиқтириб қолса, банк даъвогар билан боғланиб, уни суҳбатга таклиф қилади. Uniwork хизматлари номзодлар учун мутлақо бепул. Банк номзодлар учун бўш иш ўринларини сўровномада кўрсатилган мезонларга мувофиқ танлайди. Юнистрим қурувчига курьерликни, шифокорга ошпазликни ҳеч қачон таклиф этмайди.
https://unistream.ru/uniwork/uz/
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳлар мавжуд емас