Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Беларусдан ер ижарага олиб, чорвачилик билан шуғулланади
Иқтисод

Ўзбекистон Беларусдан ер ижарага олиб, чорвачилик билан шуғулланади

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Беларусдаги 4 минг гектар экин майдонини узоқ муддатли ижарага олиш бўйича келишувга эришди. Мазкур ҳудудда Қашқадарё вилояти тадбиркорлари томонидан биринчи босқичда минг бош қорамол боқишга мўлжалланган йирик чорвачилик лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилган.

Қашқадарё вилояти делегациясининг Беларусга ташрифи давомида Asl Yuksalish Savdo, "Муборак қоракўлчилик" корхоналари ҳамда Шумилин туманида жойлашган "Сиротинский" чорвачилик фермаси ўртасида ҳамкорлик келишувига эришилган. Ўзбекистон вакиллари лойиҳа олдидан Беларусдаги бир неча чорвачилик мажмуалари ва савдо объектлари фаолиятини бевосита ўрганиб чиққан.

Келишув доирасида нафақат чорвачиликни ривожлантириш, балки экспорт ҳажмини ошириш ҳам кўзда тутилган. Хусусан, Asl Yuksalish Savdo корхонаси Беларуснинг "Доброном" йирик савдо тармоғи билан шартнома имзолаган. Унга кўра, Ўзбекистондан Беларусга йилига 60 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, қуритилган мевалар, дуккакли экинлар, полиз маҳсулотлари ва узум етказиб берилади.

Мазкур ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва Қашқадарё вилоятининг экспорт салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...