Ўзбекистон ер ости газ омборларини тўлдирган. Қишда газ ўчмайди
Иқтисод

Ўзбекистон ер ости газ омборларини тўлдирган. Қишда газ ўчмайди

556

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ер ости газ омборларини (ЕГО) газдан тўлдириш бўйича ишларни якунлаган. Мухбиримиз хабар беришича, бу қишда газнинг ўчирилмаслигини таъминлайди. Энергетика вазирлигининг Batafsil.uz.   мухбирига маълум қилишича, омборларни газ билан тўлдириш режаси 110 фоизга бажарилган.

"10 кундан бери ЕГОга газ қўйиш амалга оширилмаяпти, тўпланган газдан фойдаланилмоқда. “Газли” ЕГОга 2 миллиард куб метрдан ортиқ газ, Хўжаобод ЕГОга эса 930 миллион куб метрдан ортиқ газ қўйилди", - дея қайд этди вазирлик.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистонда куз-қиш даврининг меъёрда ўтиши ҳамда аҳоли ва корхоналарни тўлиқ таъминлаш учун бу даврда ички истеъмолчиларга 32,6 миллиард кубометр газ етказиб бериш режалаштирилган.

"Шунингдек, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши шароитида, қабул қилинган меъёрий -ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган рўйхатларга киритилган мавсумий истеъмолчилар муқобил ёқилғига ўтишлари шарт. Шу билан бирга, уларнинг муқобил ёқилғига ўтиши туфайли бўш қоладиган табиий газ ҳажмлари қўшимча равишда ижтимоий соҳа, стратегик аҳамиятга эга объектлар ва аҳоли эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилади", - дея таъкидлаб ўтди вазирлик.

Ер ости газ омборлари ўзи нима?

Ер ости омборхоналари газ ишлаб чиқарувчи компаниялар каби деярли бир хил тамойил асосида ишлайди-улар компрессор станциялари ёрдамида ер ости табиий ҳавзаларини газ билан тўлдиришади. Газ 400 дан 2000 метргача чуқурликда сақланади.

ЕГОнинг асосий вазифаси - улар иситиш мавсумида бизнес соҳаси ва жамоатчиликка газ етказиб бериш билан боғлиқ муаммолардан қочиш имконини беради. Хусусан, улар газ истеъмолидаги кунлик ўзгаришларни тенглаштириш ва қишдаги юқори талабни қондириш имконини беради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+