Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон–Қирғизистон тараққиёт жамғармаси 100 миллион доллардан ортиқ лойиҳаларни амалга оширади
Иқтисод

Ўзбекистон–Қирғизистон тараққиёт жамғармаси 100 миллион доллардан ортиқ лойиҳаларни амалга оширади

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон–Қирғизистон тараққиёт жамғармаси тўрт йиллик фаолияти давомида умумий қиймати 100 миллион доллардан ортиқ бўлган 37 та қўшма лойиҳани молиялаштиришга маъқуллади. Уларнинг тўққизтаси тўлиқ амалга оширилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон–Қирғизистон тараққиёт жамғармаси бошқаруви раиси Азиз Аалиев Бишкек шаҳрида ўтказилган бизнес-форумда маълум
қилган. Унинг сўзларига кўра, молиялаштирилган лойиҳалар энергетика, транспорт, ижтимоий соҳа, тикувчилик саноати, шунингдек, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан Қирғизистонга техника ҳамда бутловчи қисмлар етказиб бериш каби йўналишларни қамраб олган.

Айни пайтда жамғарма умумий қиймати қарийб 100 миллион доллар бўлган яна 11 та янги лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Таъкидланишича, жамғарманинг асосий вазифаси икки мамлакат тадбиркорларини бирлаштириш, ўзаро манфаатли экспорт-импорт лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Азиз Аалиевн жамғарма яқин вақтда лойиҳаларни миллий валюталарда молиялаштиришни ҳам йўлга қўйишни режалаштираётганини маълум қилган. Бу тадбиркорлар учун валюта хатарларини камайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, ташкилот ислом молияси тамойиллари асосида кредитлаш тизимини жорий этиш устида ҳам иш олиб бораётгани хабар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига
кўра, республикада чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 513 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...