Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 800 триллион сўмдан ошди
Иқтисод

Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 800 триллион сўмдан ошди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 802,5 триллион сўмга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,7% га ошган.

Энг катта ҳажм савдо хизматларига тўғри келган - 202 триллион сўм. Яшаш ва овқатланиш хизматлари 149,7 трлн. сўмни, молиявий хизматлар 125,8 трлн. сўмни, транспорт хизматлари 121,5 трлн. сўмни ташкил этган.

Яна 61,6 триллион сўм алоқа ва ахборотлаштиришга, 27,2 триллион сўм таълимга, 19,4 триллион сўм кўчмас мулк операцияларига тўғри келган. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 13,9 триллион сўмга етган.

Аввалроқ Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилнинг биринчи ярмида 8,5 фоизга ўсгани хабар қилинганди. Ўсиш омиллари орасида бозор хизматлари ҳажмининг ошиши қайд этилган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...