Загрузка
Загрузка
Таиланд чет элликлар учун 60 кунлик визасиз режимни бекор қилди
Дунё

Таиланд чет элликлар учун 60 кунлик визасиз режимни бекор қилди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Таиланд ҳукумати 2024 йил ёзидан амал қилиб келаётган хорижликларнинг 60 кунгача визасиз қолиш тартибини бекор қилмоқда. 15 сентябрдан тегишли давлатлар фуқаролари учун визасиз қолиш муддати 30 кунга қисқартирилади.

Таиланд Ички ишлар вазирлигининг тегишли билдириши ҳукуматнинг Royal Gazette расмий нашрида эълон қилинган. Ҳужжатда қарор миграция қоидаларини жорий вазиятга мослаштириш, миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда сайёҳлар оқимини янада самарали бошқариш мақсадида қабул қилингани қайд этилган.

Янги қоидалар билдириш эълон қилинганидан 15 кун ўтиб, яъни 15 сентябрдан кучга киради. Шу билан бирга, Таиланднинг айрим давлатлар билан тузган икки томонлама келишувлари янги тартибга дахл қилмайди. Бундай давлатлар фуқаролари келишувларда белгиланган шартлар асосида мамлакатга киришда давом этади.

Таиландда узоқроқ қолишни истаган хорижликлар учун визасиз берилган муддатни бир марта яна 30 кунга узайтириш имконияти сақланиб қолади. Бунинг учун маҳаллий миграция хизмати идорасига мурожаат қилиш лозим.

Янги қоидалар фақат 15 сентябрдан бошлаб Таиландга кирувчи сайёҳларга нисбатан қўлланади. Унга қадар мамлакатга кирган хорижликлар уларга берилган 60 кунлик муддатдан тўлиқ фойдаланиши мумкин.

Таиланд ҳукумати визасиз қолиш муддатини қисқартириш бўйича таклифни май ойида маъқуллаган эди. Ўшанда мамлакат Туризм ва спорт вазири хорижликлар томонидан қоидалар бузилиши, жумладан, ноқонуний ишлаш, фирибгарлик ва бошқа ҳуқуқбузарликлар кўпайгани қарорга сабаб бўлганини билдирган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...