Загрузка
Загрузка
Россияда меҳнат мигрантлари учун тиббий кўрикдан ўтиш муддатлари қисқартирилди
Дунё

Россияда меҳнат мигрантлари учун тиббий кўрикдан ўтиш муддатлари қисқартирилди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россияда 1 сентябрдан бошлаб чет эл фуқароларини тиббий кўрикдан ўтказишнинг янги қоидалари кучга кирди. Меҳнат мигрантлари энди 90 кун ўрнига мамлакатга киргандан кейин 30 кун ичида текширувдан ўтиши керак.

Россияда узоқ вақт бўлган хорижликлар ҳар йили қайта тиббий кўрикдан ўтишлари керак. Жараён хавфли юқумли касалликлар, ОИВ, шунингдек, шифокор кўрсатмасисиз гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш учун текширувни ўз ичига олади. Харажатларни чет эл фуқаросининг ўзи ёки унинг иш берувчиси қоплайди.

Текширувни фақат ваколатли тиббиёт ташкилотлари ўтказиши мумкин. Хулосалар электрон шаклда расмийлаштирилади ва 24 соат ичида федерал реестрга киритилади. Маълумотлар ИИВга, хавфли инфекциялар ёки ОИВ аниқланганда эса Роспотребнадзорга ҳам юборилади.

Аввалроқ, 1 сентябрдан бошлаб Москва ва Москва вилоятига 90 кундан ортиқ муддатга келадиган Ўзбекистон фуқаролари махсус "Амина" иловасида рўйхатдан ўтиши кераклиги хабар қилинганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...