Загрузка
Загрузка
Ҳар 4–5 сўмлик иқтисодий айланманинг 1 сўми сояда қолмоқда: Ўзбекистонда бизнес тўлиқ хатловдан ўтказилади
Иқтисод

Ҳар 4–5 сўмлик иқтисодий айланманинг 1 сўми сояда қолмоқда: Ўзбекистонда бизнес тўлиқ хатловдан ўтказилади

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни қисқартириш ва иқтисодий фаолиятни тўлиқ ҳисобга олиш мақсадида 15 октябрдан 30 ноябрга қадар мамлакатдаги бизнес субъектлари тўлиқ хатловдан ўтказилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган миллий статистика тизимидаги ислоҳотлар тақдимотида маълум қилинди.

Хатлов давомида мамлакатда фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликлар ҳисобга олиниб, уларнинг ҳақиқий ҳолати ва қайси соҳада ишлаётгани аниқланади. Шунингдек, корхона ва ташкилотлар ҳақидаги статистик маълумотлар янгиланади.

Тақдимотда айтилишича, ҳозир Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиёт улуши 23 фоизни, яъни 246 триллион сўмни ташкил қилмоқда. Қишлоқ хўжалигидаги умумий айланманинг 60 фоизи ҳам шу сектор ҳиссасига тўғри келмоқда.

Меҳнат бозорида банд бўлган 15,2 миллион аҳолининг 6,5 миллиони ёки 42 фоизининг даромадлари расмий ҳисобда тўлиқ акс этмаётгани қайд этилди.

Шунингдек, расмий рўйхатдан ўтган айрим кичик ва ўрта бизнес субъектлари амалда ишламаётгани ёки фаолиятини тўхтатгани аниқланган. Бу эса қонуний ишлаб, солиқларни ўз вақтида тўлаётган тадбиркорлар учун тенг бўлмаган рақобат муҳитини юзага келтирмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар 4–5 сўмлик иқтисодий айланманинг 1 сўми расмий статистикада акс этмаяпти.

Яширин иқтисодиётни қисқартириш давлат бюджетига қўшимча ўнлаб триллион сўм тушум олиб келиш ва келгусида солиқ юкини камайтириш имконини бериши қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларини эълон қилган эди. Унга кўра, мамлакат аҳолиси 39 047 321 нафарни ташкил этган.

Бундан ташқари, мамлакат бўйлаб ҳисобда акс этмаган 985,5 минг гектар ер майдони аниқланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...