Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда хорижда ишлаб чиқарилган товарларнинг давлат харидлари чегараланади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилмоқда.
Мазкур ҳужжат билан 302 номдаги товарлар рўйхатини тасдиқлаш режалаштирилган бўлиб, улар фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинади. Улар қаторига автомобиллар, автобуслар, телевизорлар, чангютгичлар, ошхона плиталари, турли кийим-кечаклар, алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар, гўшт ва сут маҳсулотлари ва бошқалар киритилган.
Қарорда айтилишича, давлат идоралари томонидан 440 миллион долларли автомобиллар (ҳужжатда муддати кўрсатилмаган), 54.9 миллион долларга тенг автобуслар, 5.5 миллион долларли телевизорлар, 6.7 миллион долларга тенг ошхона печлари ва плиталари сотиб олинган.
Шу билан бирга, қарор лойиҳасида ушбу импорт қилинадиган товарларни давлат томонидан харид қилишни тақиқлаш вақтинчалик чора эканлиги назарда тутилган.
Ҳужжат 18 ноябргача муҳокама қилинади.
Товарлар рўйхати ҳақидаги батафсил маълумотни бу ердан топиш мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас