Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда хусусий тадбикорларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан шуғулланишга рухсат берилади
Иқтисод

Ўзбекистонда хусусий тадбикорларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан шуғулланишга рухсат берилади

4655
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб хусусий тадбикорларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан шуғулланишга рухсат берилади. Натижада бугунги кунда бетонлаш, бўёқлаш, сувоқлаш ва бошқа турдаги иш билан ноқонунний шуғулланиб келаётган минглаб ўзбекистонликларнинг фаолиятини қонунийлаштириш мумкин бўлади.  

Бу президентнинг "Норасмий бандлик улушини камайтириш ва замонавий ёндашувлар асосида меҳнат ресурслари балансини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги фармонида назарда тутилган

Ҳужжатга кўра, 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

  • якка тартибдаги тадбиркорларга, шу жумладан юридик шахслар учун мураккаб бўлмаган умумий қурилиш ва таъмирлаш-қурилиш ишларини (бетонлар, бўёқлаш, сувоқлаш, ғишт ва кафел ётқизиш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишларини бажариш;

  • қурилиш-пудрат ташкилотларига умумий қурилиш ишларини бажариш учун якка тартибдаги тадбиркорларни шартнома асосида жалб этиш.

Шу билан бирга, якка тартибдаги тадбиркорларга умумий қурилиш ишларини бажариш учун бештагача ходимни ёллашга рухсат берилади.

Умумий қурилиш ишлари билан шуғулланадиган ва камида учта ходимни ёллаган якка тартибдаги тадбиркорларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан асбоб-ускуналар сотиб олиш учун субсидия ажратилади. Шу билан бирга, ҳар бир ходим учун субсидия миқдори БҲМнинг 15 бараваридан ошмаслиги керак.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда маҳаллаларда умумий қурилиш ишлари билан норасмий шуғулланаётган жисмоний шахсларга, шунингдек чет давлатларда қурилиш ишларини амалга ошириб, Ўзбекистонга қайтиб келган фуқароларга якка тартибдаги тадбиркор ёки якка ўз-ўзини банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш, шунингдек субсидиялар олишда кўмаклашиш топширилган.

Бир марталик ишларни бажарадиган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2024 йил 1 мартгача уларнинг оммавий тўпланган жойларида, шу жумладан давлат-хусусий шерикчилик асосида бир марталик иш марказларини яратиш, шунингдек бу марказларда ишсизларни иш билан таъминлаш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш чоралари кўрилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...