Загрузка
Загрузка
Сингапур аэропортида ўғирлик қилган икки ўзбекистонлик ушланди
Ҳодисалар

Сингапур аэропортида ўғирлик қилган икки ўзбекистонлик ушланди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Сингапурнинг Чанги халқаро аэропортида дўконлардан ўғирлик қилганликда гумонланган 16 ёшли Ўзбекистон фуқароси ва унинг 39 ёшли онаси ҳибсга олинди. Улар 16 сентябрь куни судга олиб чиқилиши режалаштирилган.

Маълум қилинишича, 28 август куни аэропортнинг 2-терминали транзит ҳудудидаги дўкондан қиймати 1 462,38 Сингапур долларини ( қарийб 1 150 долларга яқин) ташкил қиладиган уч жуфт кўзойнак йўқолгани ҳақида полицияга хабар берилган. Камера ёзувлари орқали ўсмир кўзойнакларни олиб, пул тўламасдан дўкондан чиқиб кетгани аниқланган.

Аэропорт полицияси ходимлари кузатув камералари ёрдамида ўсмир ва унинг онасини парвоздан олдин аниқлаб, улардан уч жуфт кўзойнак ва ўғирланган бўлиши мумкин бўлган бошқа буюмларни топган.

Тергов давомида ўсмир аэропорт транзит ҳудудидаги олтита дўкондан умумий қиймати 4 887,03 Сингапур долларига ( тахминан 3 840 доллар) тенг турли буюмларни ўғирлагани аниқланган. Аёл эса бошқа ҳолатда қиймати 149,90 ( тахминан 118 доллар) Сингапур доллари бўлган атирни ўғирлагани ва ўғли берган ўғирланган кўзойнаклардан бир жуфтини қабул қилгани гумон қилинмоқда.

Ўсмирга Жиноят кодексининг 380-моддаси бўйича олти эпизодда ўғирлик содир этганлик айби қўйилади. Унинг онасига эса шу модда бўйича бир ҳолатда ўғирлик қилиш ҳамда Жиноят кодексининг 411-моддаси бўйича ўғирланган мол-мулкни қабул қилиш айблари қўйилади.

Сингапур қонунчилигига кўра, ўғирлик қилиш учун етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш, жарима ёки ҳар икки жазо қўлланиши мумкин. Ўғирланган мол-мулкни қабул қилиш эса беш йилгача қамоқ, жарима ёки ҳар икки жазо билан жазоланади.

Сингапур полицияси дўконлардаги ўғирлик ҳолатларига жиддий ёндашилишини ва қонунбузарларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини маълум қилган. Шунингдек, Чанги аэропортида бундай жиноятларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш учун манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорлик давом эттирилиши таъкидланган.

Аввалроқ Москвадаги хостелда ўтказилган рейдда етти нафар ўзбекистонлик қўлга олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...