Загрузка
Загрузка
Саудия Арабистони ҳаво мудофааси Макка яқинида дронни уриб туширди
Дунё

Саудия Арабистони ҳаво мудофааси Макка яқинида дронни уриб туширди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Саудия Арабистони ҳаво мудофаа тизими Макка шаҳри жанубида Хусийлар томонидан учирилган дронни тутиб қолди. Бу ҳақда Арабистони ҳарбий коалицияси вакили Туркий ал-Маликий хабар берди.

Коалиция вакилига кўра, мусулмонлар учун муқаддас бўлган икки маскан ва зиёратчилар хавфсизлиги "қизил чизиқ" ҳисобланади. Коалиция Ҳусийларга нисбатан зарур тийиб туриш чораларини кўришини билдирган.

Ал-Маликий ушбу ҳодисани Ҳусийларнинг Маккага зарба беришга иккинчи уриниши сифатида баҳолаган. У 2017 йил июль ойида баллистик ракета учирилгани ҳақидаги коалиция баёнотини ҳам эслатган.

Ҳусийлар вакили Ҳазем ал-Асад эса дроннинг мақсади Макка бўлгани ҳақидаги даъволарни рад этган. У бундай иддаолар аввал ҳам айтилганини таъкидлаган.

Макка мусулмонлар учун энг муқаддас шаҳар ҳисобланади ва ҳар йили ўтказиладиган ҳаж зиёратининг асосий маркази саналади.

Ҳодиса минтақа ва Қизил денгиз атрофидаги вазият кескинлашиб бораётган бир пайтда юз берди. 15 сентябрь куни АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Вашингтон Яман шимолида ҳукмронлик қилувчи "Ансор Аллоҳ" — Ҳусийлар ҳаракати билан алоқа ўрнатганини маълум қилган.

13 сентябрь куни эса Ҳусийлар вакили Яҳё Сари ҳаракат Саудия Арабистони жанубидаги Шарура ҳарбий базасига зарба берганини айтган. Унинг сўзларига кўра, ҳужумда Саудиянинг қурол-яроғ омборлари ҳамда қўмондонлик ва назорат марказлари нишонга олинган.

Яқин Шарқда геосиёсий вазиятнинг кескинлашуви ва нефть нархининг баррел учун 105 доллардан ошиши фонида Саудия Арабистонининг стратегик нефть қувурига ҳам ҳужум қилинганди. Мутахасисларнинг айтишича, бу глобал нефт таъминотининг 4 фоизига зарар етказиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...