Загрузка
Загрузка
Наманган вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди
Сиёсат

Наманган вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Наманган вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникация масалалари бўйича ўринбосари ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хондамир Ахунбабаев вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникация масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. У Наманган шаҳрида туғилган ва 2013 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.

Ахунбабаев меҳнат фаолиятини 2012 йилда Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш марказида бош мутахассис сифатида бошлаган. Кейинчалик Инвестициялар давлат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармасида бўлим бошлиғи, Aisha Home Textile қўшма корхонасида ташқи иқтисодий фаолият бўлими бошлиғи ва ишлаб чиқариш бошлиғи, Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасида шўъба бошлиғи ҳамда бошқарма бошлиғининг ўринбосари — Лойиҳа офиси раҳбари лавозимларида ишлаган. Тайинловга қадар у "Наманган эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат муассасаси директори эди.

Шунингдек, Азизбек Абдусаломов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

У Мингбулоқ туманида туғилган Абдусаломов 2017–2024 йилларда Наманган муҳандислик-технология институтида таҳсил олган. Мутахассислиги — муҳандис-технолог ва иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини Мингбулоқ туманидаги фермер хўжалигида бошлаган. Кейинчалик Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларида турли раҳбарлик лавозимларида, жумладан Наманган вилояти кенгаши раиси сифатида ишлаган. Шунингдек, Наманган вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасига раҳбарлик қилган.

Тайинловга қадар Абдусаломов Мингбулоқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Кеча ҳам Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ҳокимларининг тегишли қарорларига мувофиқ маҳаллий ҳокимият органлари раҳбариятида янги тайинловлар тасдиқланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...