Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда товуқ гўшти истеъмоли ошмоқда
Иқтисод

Ўзбекистонда товуқ гўшти истеъмоли ошмоқда

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь–август ойларида республикага 18 та давлатдан 39,8 минг тонна товуқ гўшти олиб келинган. 

Ушбу маҳсулот импорти 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,9 минг тоннага ёки 24,8 фоизга кўпайган. Умумий қиймати эса 47,6 миллион долларни ташкил этган. 

Мазкур давр мобайнида Ўзбекистонга энг кўп товуқ гўшти етказиб берган асосий давлатлар қаторига Туркия (10,2 минг тонна), Россия (7,2 минг тонна), Хитой (5,2 минг тонна), Беларусь (3,5 минг тонна) ва АҚШ (3,4 минг тонна) кирди. 

Қолган 10,3 минг тонна маҳсулот эса бошқа хорижий давлатлар ҳиссасига тўғри келган. 

Маълумот учун, Ўзбекистон Ҳиндистондан арзон гўшт импортини оширганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...