Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми қарийб 230 триллион сўмга етди
Иқтисод

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми қарийб 230 триллион сўмга етди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳаси 226,9 триллион сўмлик кўрсаткич билан сезиларли ўсиш қайд этган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига асосан, ушбу тармоқдаги хизматлар ҳажми 2024 йилга нисбатан 10,4 фоизга ортган. Соҳадаги энг юқори истеъмол ва хизмат кўрсатиш ҳажми пойтахт Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, 38,7 триллион сўмни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида олиб қаралганда, хизматлар кўрсатиш бўйича Тошкент шаҳридан кейинги ўринларни Самарқанд (26 триллион сўм), Наманган (23,6 триллион сўм) ва Фарғона (22,8 триллион сўм) вилоятлари банд этган. Энг паст кўрсаткичлар эса Сирдарё (4,4 триллион сўм) ҳамда Жиззах ва Навоий вилоятларида (ҳар бирида 6,9 триллион сўмдан) қайд этилган. Шунингдек, Қашқадарё вилояти 20 триллион сўмлик кўрсаткич билан кучли бешликка кирган

Бошқа ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича тақсимланди: Тошкент вилояти – 16,1 триллион сўм, Андижон – 15,1 триллион сўм, Хоразм – 12,6 триллион сўм, Қорақалпоғистон Республикаси – 12,4 триллион сўм, Бухоро – 11,6 триллион сўм ва Сурхондарё – 9,8 триллион сўм.

Умумий ўсиш суръати мамлакатда туризм ва умумий овқатланиш маданиятининг ривожланиши, шунингдек, аҳолининг мазкур хизматларга бўлган талаби ортиб бораётгани билан изоҳланмоқда.

Хусусан, биргина 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга қарийб 1 миллион нафар хорижий сайёҳ келган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...