Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга январь ойида ташриф буюрган туристлар сони рекорд даражага етди
Туризм

Ўзбекистонга январь ойида ташриф буюрган туристлар сони рекорд даражага етди

59
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга қарийб 1 миллион нафар хорижий сайёҳ келди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ой давомида республикамизга жами 950 278 нафар турист ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 271,6 минг нафарга ёки 40 фоизга кўп демак.

Асосий туристлар қайси давлатлардан?

Ташриф буюрувчиларнинг катта қисми қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Хусусан, энг кўп туристлар Қирғизистон (282,8 минг), Тожикистон (244,3 минг) ва Қозоғистондан (207,8 минг) келган. Шунингдек, кучли бешликдан Россия ва Афғонистон жой олган.

Туристлар сони бўйича давлатлар рейтинги:

Қирғизистон – 282 798 нафар

Тожикистон – 244 373 нафар

Қозоғистон – 207 858 нафар

Россия – 69 070 нафар

Афғонистон – 43 572 нафар

Туркманистон – 28 150 нафар

Хитой – 25 666 нафар

Туркия – 12 740 нафар

Ҳиндистон – 6 095 нафар

Жанубий Корея – 3 237 нафар

Мутахассислар фикрича, бундай ўсиш мамлакатда туризм инфратузилмаси ва хизматлар сифатининг изчил ривожланаётгани билан изоҳланмоқда.

Зиёрат туризмига қўшимча рағбат

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда зиёрат туризми йўналишида фаолият юритаётган туроператорларни молиявий қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилмоқда. 2026 йил якунига қадар "Умра плюс" дастури доирасида Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган ҳар бир турист учун компанияларга 100 доллар миқдорида субсидия ажратилиши белгиланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...