Ўзбекистонда жорий  йилда Мўйноқда қимор ўйини зонасини ташкил этиш бўйича қонунчилик базасини ишлаб чиқиш ишлари якунланади
Иқтисод

Ўзбекистонда жорий йилда Мўйноқда қимор ўйини зонасини ташкил этиш бўйича қонунчилик базасини ишлаб чиқиш ишлари якунланади

639

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда жорий йилда Мўйноқда қимор ўйин зонасини ташкил этиш бўйича қонунчилик базасини ишлаб чиқиш якунланади. Бу тўғрисида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг инвестицияларни жалб қилиш ва туристик зоналарни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Жўрабек Ахмедовга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Ҳозирда Ўзбекистонда қимор ўйинларини ривожлантириш учун қонунчилик базаси ишлаб чиқилмоқда. Қонунчилигимизда ҳанузгача қимор ўйини зоналарини ташкил этиш бўйича ҳеч қандай қоидалар белгиланмаган. Айни кунларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бу борада ишламоқда, қатор меъёрий ҳужжатларни тайёрлаб қўйганмиз. Сизни ишонтириб айтишим мумкинки, бу йил биз қимор ўйинлари бизнесини ташкил этиш учун қонунчилик базасини ишлаб чиқишни ниҳоясига етказамиз. Айрим ҳужжатлар   тайёр ҳолга келтирилган", - дея жавоб қайтарди у Batafsil.uz мухбири берган саволга.

Илгарироқ, бир қатор хорижий сармоядорлар Мўйноқда казино ва ўйин саноатининг бошқа объектларини қуришга тайёр эканликларини билдиришган эди. Бу ерда халқаро миқёсдаги тўлақонли сайёҳлик кластерини яратиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, келгуси йилдан бошлаб мамлакатда букмекерлик ва тотализаторга рухсат берилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...