Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. "Ҳудудий электр тармоқлари" 398 миллион сўмлик Trailblazer LTZ AT қиммат автомобиль харидини тоғли шароитда узоқ сафарларга эҳтиёж борлиги билан изоҳлаган. Бу ҳақида "Ҳудудий электр тармоқлари" компанияси хабарига асосланиб мухбиримиз маълум қилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ ижтимоий тармоқларда ушбу компания "Trailblazer LTZ AT " автомобилини 398 million сўмга харид қилгани ҳақидаги маълумот пайдо бўлганди. Бу хабар ошкор қилингач, энергетикларга премиум синфига мансуб машина нима учун кераклиги кўплар фойдаланувчиларни ҳайрон қолдирди.
"Бу автомобиль тоғ шароитида узоқ масофага ва хизмат сафарларига мўлжалланган. Компаниянинг ушбу турдаги автомобилларга бўлган эҳтиёжи туфайли маҳаллий ишлаб чиқарувчидан маҳсулот сотиб олинди", - дея хабар бермоқда “Ҳудудий электр тармоқлари”.
Шунингдек, корхона вакилларининг таъкидлашича, мамлакатдаги электр тармоқларининг узунлиги 252 минг километрдан ошган. Ушбу линияларнинг баъзилари, "Ҳудудий электр тармоқлари"нинг маълумоти бўйича, узоқ ва тоғли ҳудудларда жойлашган.
Бундан ташқари, компания вакилларининг сўзларига кўра, хизмат сафарлар йўналишлари Сардоба омборининг тўғони қулаган жой каби офатлар юз берган ҳудудлардан ўтади. Воқеа жойига тезда етиб бориш, қурилиш, таъмирлаш ва қайта тиклаш ишларини кўздан кечириш учун машина керак.
Таҳририят номидан шуни қайд этамизки, корхона берган изоҳидан сўнг ҳам вазият ойдинлашмади. Ушбу автомобиль узоқ ва тоғли ҳудудларга бориш учун мос келмаса керак.
Изоҳлар мавжуд емас