Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар қилишича, Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг об-ҳавоси бўйича маълумот берган.
"Шанба ва якшанба кунлари минтақамизга Россиянинг Европа ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келди. Дам олиш кунлари республика бўйлаб биринчи кузги ёмғирлар ёғиб, ҳароратнинг сезиларли даражада пасайиши кузатилди", - дея қайд этишди синоптиклар.
Бугун ва ертага республикамиз совуқ антициклон таъсирида қолади. Совуқ ҳаво асосан тунги ҳароратга таъсир қилиб, у 2-5 даража атрофида бўлади. Кун давомида қуёш ҳавони 18-20 даражагача иситади.
Ҳафтанинг ўрталаридан бошлаб ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва октябрь ойининг ўрталарига хос бўлган меъёрий қийматларга етади. Ҳаво ҳарорати кечаси 6-9 даража оралиғида, кундузи - 20 дан 23 даража, жанубда – 25 даражагача бўлади.
Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди, асосан қуёшли бўлади. 12-13 октябрь кунлари республикада шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас