Загрузка
Загрузка
Покистоннинг шимоли-ғарбидаги масжидда портлаш юз бериб, камида 16 киши ҳалок бўлди
Дунё

Покистоннинг шимоли-ғарбидаги масжидда портлаш юз бериб, камида 16 киши ҳалок бўлди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 18 сентябрь куни Покистоннинг Афғонистон чегараси яқинидаги Хайбар-Пахтунхва вилояти Кохат шаҳридаги масжидда портлаш содир бўлиб, камида 16 киши ҳалок бўлди, 56 киши жароҳатланди.

Хорижий ОАВ хабар қилишича, ҳодиса полиция қароргоҳи ҳудудида жойлашган масжидда Жума намозига одамлар йиғилган пайтда содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи моддалар ортилган автомобиль масжид киришига келиб урилган ва портлаган.

Ҳалок бўлганлар орасида беш нафар полиция ходими ва 11 нафар фуқаро бор. Жароҳатланганларнинг аксарияти намозга келган фуқаролар экани айтилмоқда.

Портлашдан сўнг полиция қароргоҳи ҳудудида қуролланган шахслар билан куч ишлатар тузилмалари ўртасида отишма ҳам бўлган. Ҳозирча ҳужум учун ҳеч бир гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Эслатиб ўтамиз, Покистоннинг Сват водийсидаги полиция участкаси яқинида содир этилган портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...