Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда дам олиш кунлари 37 даражагача иссиқ бўлади
Ҳодисалар

Ўзбекистонда дам олиш кунлари 37 даражагача иссиқ бўлади

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда 18–19 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати 34 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 37 даражагача кўтарилади. 20 сентябрь, якшанба куни мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз салқинлашиб, ҳарорат 2–3 даражага пасаяди.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 18 ва 19 сентябрь кунлари об-ҳавода сезиларли ўзгариш кутилмайди. Кечалари ҳаво ҳарорати 17–20 даража, кундузи 31–34 даража атрофида бўлади. Жануб ва чўл ҳудудларида эса ҳаво 35–37 даражагача исийди. Бу сентябрь ойининг иккинчи ярми учун иқлимий меъёрдан 2–4 даража юқори.

20 сентябрь куни мамлакатнинг аксарият ҳудудларида булутлар кўпайиб, кундузги ҳарорат 2–3 даражага пасаяди. Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Чўл ва тоғли ҳудудларда шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучаяди. Айрим жойларда чанг-тўзонли позёмка кузатилиши эҳтимоли бор.

Тошкент шаҳрида 18–20 сентябрь кунлари кам булутли, баъзи вақтларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари ҳарорат 18–20 даража, 18 ва 19 сентябрь кунлари кундузи 32–34 даража, 20 сентябрда эса 30–32 даража бўлиши прогноз қилинган.

Шамол шарқий йўналишда, секундига 3–8 метр тезликда эсади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...