Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” барча парвозлар 30 июнгача бекор қилиниши тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга мос эмаслигини таъкидлади.
"Илгарироқ ОАВда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси карантин муддати узайтирилганлиги ёки тугатилганлиги боис барча парвозларни 2020 йил 30 июнга қадар тўхтатганлиги ҳақидаги хабар тарқалган эди. Бу маълумот ҳақиқатга мос эмас. Маълум қиламизки, дунё пандемияси туфайли компания 2020 йилнинг 30 июнигача бўлган муддатда авиачипталар сотилишини тўхтатиб қўйган",- дейилмоқда авиакомпания берган хабарда.
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси маълумотларига кўра, фақат авиачипталар сотувини тўхтатиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилинган бўлиб, бу - карантин 30 июнгача узайтирилишини англатмайди.
"Ҳозирча карантин тугаши ва парвозларни тиклаш муддати тўғрисида ҳеч нарса маълум эмас. Агар карантин чоралари 30-июнгача олиб ташланса ва ҳаво қатнови тикланса, чипталар савдоси ҳам бошланади", - деб таъкидламоқда авиакомпания.
Ҳозирда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" йўловчилари қуйидаги имкониятларга эга:
- фойдаланилмаган авиачипталарнинг йиғим олинмасдан қайтарилишини амалга ошириш;
- чиптанинг амал қилиш муддати доирасида парвозлар тикланганидан кейин учиш санасини бир марта бепул ўзгартириш;
- йўналишни ўзгартириш (агар берилган чипта учун тариф ва йиғимлар ҳар хил бўлса, улар амалдаги тариф ва йиғимлар даражасига қараб қайта ҳисобланади), шунингдек, аэрпорт йиғимлари даражасидаги фарқни қўшиш шарти билан (агар улар ошган бўлса) жўнаш ва келиш пунктларининг кетма-кетлигини ўзгартириш;
"30 июндан кейинги санага ҳам чипта олиш мумкин. Агар карантин чоралари узайтириладиган бўлса, пул қайтариб берилади", - деб таъкидламоқда компания.
Ўзбекистонда 30-мартдан бошлаб ҳаво қатнови тўлиқ тўхтатилган. Республика махсус комиссияси томонидан 20 апрелга қадар жорий этилган чеклов чоралари (карантин), шунингдек, коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашнинг кучайтирилган тартиби 10 майгача узайтирилди.
Шу билан бирга, "Ўзбекистон почтаси" 20 апрелдан бошлаб авиапочта юборилишини қисман қайта тиклади. Бундан ташқари, ҳаво орқали юк ташиш давом этмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас