“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти Хитойнинг Ланьчжоу шаҳрида фавқулотда қўнган. Беш нафар йўловчи маҳаллий клиникага  жойлаштирилган
Жамият

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти Хитойнинг Ланьчжоу шаҳрида фавқулотда қўнган. Беш нафар йўловчи маҳаллий клиникага жойлаштирилган

496

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Пекин - Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилаётган самолёти Хитойнинг Ланьчжоу шаҳрида фавқулотда қўнишга мажбур бўлган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

ТИВ матбуот хизмати маълум қилишича: “2019 йилнинг 6 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 23.50да “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг HY-502 Пекин-Тошкент йўналиши бўйича учган самолёти Ганьсу провинцияси Ланьчжоу аэропортида зудлик билан қўнган. Бунга А.С., М.М., Д.А. исмли Ўзбекистон фуқаролари ва улардан бирининг рафиқаси ҳамда ўғлининг (улар Россия фуқароси) соғлиги ёмонлашганлиги сабаб бўлган”.

Самолёт қўниши билан уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, беш нафар йўловчи шаҳар клиник касалхонасига жойлаштирилган.

7 ноябрь куни соат 5.41да самолёт Тошкентга учган. Элчихона томонидан тиббий муассаса билан алоқа ўрнатилиб, вазият назоратга олинган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+