Загрузка
Загрузка
“Ўзгидромет” келгуси ҳафта об-ҳавоси бўйича маълумот берди: 25 градус иссиқ ҳаво кутилмоқда
Жамият

“Ўзгидромет” келгуси ҳафта об-ҳавоси бўйича маълумот берди: 25 градус иссиқ ҳаво кутилмоқда

629
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Ўзгидромет” томонидан келгуси ҳафтада кутилаётган об-ҳаво тўғрисидаги маълумот берилди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.

“Бугун кундузи Ўзбекистон бўйлаб кам намли ва нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келди. Тошкент вилояти ва тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида камроқ ёмғир кутилмоқда, қолган ҳудудларда ёғингарчилик бўлмайди”, - деб айтилмоқда синоптиклар берган маълумотда.

Республика бўйлаб айрим жойларда шамол секундига 15-20 метр тезликда эсиши мумкин. Ўтган ҳафтага нисбатан кундузги ҳарорат 8-10 градусга пасайиб, 17-20 градусни ташкил қилади.

Сешанба кунидан бошлаб ҳафта охиригача республика ҳудуди бир хилдаги ҳаво массаси таъсирида бўлади. Республика бўйлаб минтақага хос бўлган кузнинг илиқ, қуруқ ва мўътадил об-ҳавоси ҳукм суради.

“Ўзгидромет” маълумотига қараганда: “Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 градус, кундузи 20-25 градус атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу айни даврнинг иқлимий меъёрига тўла мос”.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+