“Ўзметкомбинат” томонидан Бекободни кўкаламзорлаштириш дастури амалга оширилмоқда

8 October 2019, 17:32 43 ... Жамият
“Ўзметкомбинат” томонидан Бекободни кўкаламзорлаштириш дастури амалга  оширилмоқда

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. “Ўзметкомбинат” томонидан республикамизнинг энг йирик саноат шаҳарларидан бири ҳисобланган Бекобод шаҳрини кўкаламзорлаштириш дастури амалга оширилмоқда. Корхона матбуот хизматининг маълум қилишича, биргина охирги ой давомида шаҳарда 100 га яқин дарахт кўчатлари ва 30 мингдан ортиқ гул экилган.

Кейинги йилларда Бекобод ҳудуди тобора кўркамлашмоқда, боғ ва яшил ҳудудлар сони ошмоқда. Лекин шаҳар доим ҳам бу кўринишда бўлмаган. Корхона фахрийларининг айтишича, илгари бу ҳудуд чўлнинг бир қисми бўлиб, деярли ҳеч нарса униб чиқмаган. Вақт ўтиши билан унумдор тупроқ келтирилган, дарахт, бута ҳамда гуллар экила бошланган.

photo_2019-10-08_17-21-21.jpg

“Ҳар йили шаҳарда дарахт экиш акциялари ўтказилади. “Ўзметкомбинат” ходимлари томонидан мевали ва манзарали кўчатлар, шунингдек гуллар экилади. Бинолар ёнида ташкил этилган гулзор ва фонтанлар, қушларга тўла “тирик бурчаклар” ўзгача шинамлик ва микроиқлимни таъминлаб беради. Ҳудуд атрофидаги ишлаб чиқариш майдонларида эса турли шакл ва ҳажмдаги габионлари (шакл берилган симли буюмлар) ўрнатилган, жаҳоннинг энг таниқли архитектура ёдгорликларининг макетлари қад ростлаган. Эйфель минораси, Тошкент телеминораси, Миср эҳромлари ва бошқалар шулар жумласидандир”, - деб таъкидлашди “Ўзметкомбинат” вакиллари.

Бундан ташқари, корхона раҳбарияти томонидан ҳудуднинг кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштирилишига алоҳида эътибор берилмоқда. Биргина охирги ойларда бинолар фасади ва чегара деворлари бўёқланган, 4.5 минг тонна ахлат чиқарилган, 320 та дарахтга шакл берилган ва оқланган, 4 километр суғориш ва дренаж тизимлари таъмирланган, ёритиш тизими қайта тикланган. Бундан ташқари, ишчилар томонидан 500 квадрат метр газон ўрнатилган.

photo_2019-10-08_17-21-29.jpg

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда “Ўзметкомбинат” мамлакатимиздаги ягона қора металлургия корхонаси ҳисобланади. 2019 йилнинг март ойида корхона 75 ёшга тўлди. 2017 йилнинг июль ойида устав капиталида давлат улуши сақланган ишончли бошқарувчи сифатида хорижнинг SFI Management Group компанияси жалб қилинган эди.

Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш