Загрузка
Загрузка
“Ўзстандарт” агентлиги  мевали  шампунларни  ичмасликка  даъват қилмоқда
Жамият

“Ўзстандарт” агентлиги мевали шампунларни ичмасликка даъват қилмоқда

528
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзстандарт” агентлиги   соч учун мевали шампунлар ва кондиционерларни истеъмол қилишнинг хавфли оқибатлари ҳақида огоҳлантирган. Бу тўғрисида Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.

Яқинда дўконларда Garnier косметика брендига тегишли бўлган мевали шампунлар ва кондиционерлар савдога чиқарилди. Шампунь солинган идишлар истеъмол маҳсулотлари, масалан суюқ йогурт ва сокларга жуда   ўхшаб кетади.

“Ўзстандарт” бу борада   болалар ва катталарнинг хушёр бўлишлари лозимлигини таъкидлаб ўтади.

“Агарда маҳсулот ичиб юборилса, соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради. Чунки маҳсулот таркибида сиртқи-фаол, кўпик ҳосил қилувчи модда бўлиб, у нафас йўлларида кўпик ҳосил қилиши натижасида, кимёвий пневмонияга олиб келади. Кимёвий пневмония болалар ва катта кишиларни ўлим ҳолатигача олиб келиши мумкин”, -дея қайд этмоқда агентлик.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...