Загрузка
Загрузка
1-3 ноябрь кунлари Ўзбекистонда электроэнергия учун онлайн тўловларда  муаммолар бўлиши мумкин
Жамият

1-3 ноябрь кунлари Ўзбекистонда электроэнергия учун онлайн тўловларда муаммолар бўлиши мумкин

473
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 1-3 ноябрь кунлари Ўзбекистонда электроэнергия учун онлайн тўловларда муаммолар бўлиши мумкин. Мухбиримиз хабар беришича, бу маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилиши билан боғлиқ.

“Ҳудудий электр тармоқлари” компаниясининг маълум қилишича, бу ишлар кўрсатилаётган электрон хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

“2022 йил 1 ноябрь соат 23:00дан 3 ноябрь соат 22:00гача “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилишини маълум қиламиз. Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин. Шу билан бирга, айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмаслигини эслатиб ўтамиз”, -дея таъкидламоқда компания.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...