Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Отабек Аманов Энергетика вазири ўринбосари, Шамсиддин Алимов эса Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари этиб тайинланди. Тайинловлар Президентнинг тегишли қарорлари билан амалга оширилди.
Отабек Аманов янги лавозимга тайинлангунига қадар Атом энергияси агентлигининг атом электр станцияси қурилиши дирекцияси директори ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Шамсиддин Алимов эса бунга қадар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги "Ўзбек геология қидирув" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.
Янги тайинловлар билан ҳар икки вазирлик раҳбариятида кадрлар ўзгариши амалга оширилган.
Кеча Умид Мамадаминов Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланганди. Шу муносабат билан у энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас