1 августдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудий аэропортларида “Очиқ осмон” режими жорий этилади
Жамият

1 августдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудий аэропортларида “Очиқ осмон” режими жорий этилади

1674

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Транспорт вазирлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, 1 августдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудий аэропортларида “Очиқ осмон” режими жорий этилади.

“Очиқ осмон” режими 2020 йилнинг 1 августидан бошлаб ИАТА “Қиш 2022/2023” мавсуми якунигача икки йил муддатга уни узайтириш ёки шартларни ўзгартириш имконияти билан Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро, Навоий, Урганч, Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд шаҳридаги аэропортларида “бешинчи ҳаво эркинлиги” ҳуқуқини қўллаган ҳолда жорий этилади.

“Очиқ осмон” режими:

- Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро, Навоий ва Урганч шаҳридаги аэропортларда ҳеч қандай чекловларсиз;

Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд шаҳридаги аэропортларда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига аъзо давлатларнинг авиакомпанияларига кўрсатилган аэропортларга уларнинг техник имкониятларини инобатга олган ҳолда парвозлар сони чекловларисиз Ўзбекистон Республикасининг тайинланган ташувчилари фойдаланмаган йўналишларда “бешинчи ҳаво эркинлиги” ва йўловчи парвозларини амалга ошириш ҳуқуқи билан;

Самарқанд шаҳридаги аэропортда қайта таъмирлаш ишлари якунлангач жорий этилади.

Бундан ташқари, Навоий ва Термиз шаҳридаги аэропортларда хорижий авиакомпанияларга юк ташиш парвозларини амалга ошириш учун “еттинчи ҳаво эркинлиги”га қадар бўлган ҳуқуқлар берилади.

“Янги ҳаво йўналишларини очишга қизиқиш билдирган ёки парвозлар сонини оширишни режалаштирган хорижий авиакомпаниялар керакли ҳужжатларни ўрнатилган тартибда Транспорт вазирлиги қошидаги Авиация агентлигига ва Ҳаво транспортини ривожлантириш департаментига топшириши лозим. Ушбу масала юзасидан барча мурожаатлар қисқа фурсатда кўриб чиқилади”, - дея маълум қилмоқда Транспорт вазирлиги.

Эслатиб ўтамизки, "очиқ осмон" режими халқаро авиакомпанияларга аэропортлар ва ердаги хизмат кўрсатишдан фойдаланиш имконини беради. "Очиқ осмон"нинг асосий тамойиллари нафақат транзит рейсларига ҳуқуқ беришдан иборат, балки давлатнинг нарх белгилаш, йўналишлар ва авиакомпанияларни тайинлашга аралашмаслиги, шунингдек самолётлар турлари ва уларнинг қувватига чекловлар йўқлигини ўз ичига олади.

Дунёда "очиқ осмон" сиёсатининг қўлланилиши йўловчилар оқимини 35%гача оширишга имкон берди (усиз 8% эди). Шунингдек, бунинг натижасида авиачипталар нархи 20 фоиздан 40 фоизга туширилди.

Бешинчи эркинлик авиакомпанияларга ўз мамлакатига парвоз қилиш пайтида йўловчи ва юкларни бир чет давлатдан бошқасига олиб ўтиш ҳуқуқини беради. Яъни, бешинчи эркинлик авиакомпанияга нафақат "А" нуқтадан "В" нуқтагача ёки "А" нуқтадан "C" нуқтагача, балки "В" нуқтадан "C” нуқтагача   (“А" дан "C" гача бўлган маршрутда "В"да тўхтаб ўтиш орқали) ва тескари йўналишда йўловчиларни ташиш учун зарур. Биринчи навбатда "В" нуқтадан "C" нуқтагача ва ортга қайтишдаги авиачипталарнинг арзонлиги йўловчиларга айниқса маъқулдир.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...