Загрузка
Загрузка
1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Эрон ва Афғонистон билан авиақатновларни тўхтатди.  Илгарироқ Италия, Япония ва Жанубий Кореяга  бўлган рейслар бекор қилинган эди
Жамият

1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Эрон ва Афғонистон билан авиақатновларни тўхтатди. Илгарироқ Италия, Япония ва Жанубий Кореяга бўлган рейслар бекор қилинган эди

707
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон транспорт вазирлиги Афғонистон, Эрон ва Италия авиация раҳбарияти ва компанияларини 2020 йил 1 мартдан бошлаб ушбу давлатлар билан авиарейсларнинг вақтинча тўхтатилиши тўғрисида расман хабардор қилди. Бу ҳақида ТИВ берган маълумотларга асосланиб, мухбиримиз хабар бермоқда.

Ушбу чора "Ўзбекистонга COVID-19 коронавирусининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш учун" амалга оширилди.

"Ўзбекистон томони коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарорлашиши биланоқ, ушбу мамлакатлар авиакомпанияларининг амалдаги слотларини тиклаш кафолатланганлигини тасдиқлади. Ўзбекистон фуқароларига вазият яхшиланганлигига қадар Афғонистон, Эрон ва Италияга   бормасликни тавсия этилади", - дейилади вазирлик тарқатган хабарда.

Илгарироқ Япония, Жанубий Корея ва Италияда коронавирус тарқалганлиги туфайли Uzbekistan Airways 1 мартдан бошлаб Токио, Сеул ва Римга бўлган мунтазам рейсларни вақтинча тўхтатганлиги маълум бўлди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...