Загрузка
Загрузка
10 июнь куни ўзбекистонликлар қуёш тутилишига гувоҳ бўлишади
Жамият

10 июнь куни ўзбекистонликлар қуёш тутилишига гувоҳ бўлишади

971
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, 10 июнь куни ўзбекистонликлар қуёш тутилишига гувоҳ бўлишади.

"Яқин орада ўзбекистонликлар 2021 йилда биринчи ноёб астрономик ҳодиса- 10 июнда бўладиган қуёш тутилишини яна бир бор кузатиш имкониятига эга бўлишади. Бу гал ой қуёш дискининг фақат кичик қисмини қамраб олади, яъни қисман қуёш тутилишини кўра оламиз. Бу қуёш тутилишининг ҳалқасимон фазаси Россия, Гренландия ва Шимолий Канададан кўриниб туради. Об-ҳаво қулай келса, Шимолий Осиё, Европа ва АҚШ аҳолиси ҳам қисман қуёш тутилишини кўра олади", - дейилмоқда Улуғбек номидаги Астрономия институти тарқатган хабарда.

Тошкент вақти бўйича тутилиш 2021 йил 10 июнь куни соат 16:57:51да бошланади. Максимал фаза 17:26:11да юз бериб, қуёш тутилиши   соат 17:53:18да тугайди.

Тошкентда қуёш тутилишининг магнитудаси 7%, Андижонда 8% бўлади, Нукусда эса магнитуда фақат 2%ни ташкил қилиб, у деярли сезилмайди.

Қайд этиш керакки, Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида кўринган охирги қисман қуёш тутилиши 2020 йилнинг 21 июнида содир бўлиб, Тошкентда унинг магнитудаси 60% дан ортиқ бўлган. Кейинги қуёш тутилиши 2022 йилнинг 25 октябрида бўлади ва унинг магнитудаси 75% гача етади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...