Загрузка
Загрузка
Тошкентда Шаҳрисабз кўчасидаги BRT йўлаги қурилишининг биринчи босқичи 31 августгача якунланади
Жамият

Тошкентда Шаҳрисабз кўчасидаги BRT йўлаги қурилишининг биринчи босқичи 31 августгача якунланади

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда Шаҳрисабз кўчасида автобуслар учун алоҳида ҳаракат йўлагини ташкил этиш бўйича BRT лойиҳаси амалга оширилмоқда. Қурилишнинг узунлиги 1,2 километр бўлган биринчи босқичини 31 августгача якунлаш режалаштирилган.

Олдинроқ пойтахтда 24 июлдан 9 августгача Шаҳрисабз кўчасининг бир қисмида BRT йўлаги учун қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши билдирилганди. Аммо бугун унинг биринчи босқичи Мустақиллик байрами арафасида тугаши хабар қилинди.

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълум қилишича, лойиҳа доирасида фақат асфальт қопламаси янгиланмайди, балки йўлнинг асоси ҳам тўлиқ қайта қурилмоқда. Бунга BRT йўлагида катта сиғимли автобуслар мунтазам ҳаракатланиши ва йўлга юқори юклама тушиши сабаб бўлган.

Қурилиш жараёнида тупроқ 2 метрдан ортиқ чуқурликда олиб ташланиб, грунт ҳолати ва намлик билан боғлиқ муаммолар бартараф этилмоқда. Йўл асосини мустаҳкамлаш ва намлик таъсирини камайтириш учун геотекстиль материалларидан ҳам фойдаланилмоқда.

Лойиҳага кўра, мазкур 1,2 километрлик участкада BRT талабларига мос 5 та автобус бекати ташкил этилади. Автобуслар учун алоҳида йўлак ажратилиб, у умумий қатнов қисмидан бордюрлар орқали физик жиҳатдан ажратилади.

Бу автобусларнинг умумий транспорт оқимига чиқиб кетишини, бошқа транспорт воситаларининг эса BRT йўлагига киришини чеклаб, жамоат транспорти ҳаракатининг узлуксизлигини таъминлаши кутилмоқда.

Ҳозирда участкада йўл асосини тайёрлаш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, BRT инфратузилмасини барпо этиш ишлари давом этмоқда.

Қайд этилишича, Шаҳрисабз кўчасидаги мазкур ишлар BRT лойиҳасининг биринчи босқичи ҳисобланади. Кейинги босқичларда махсус автобус йўлагини Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб янада узайтириш режалаштирилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...