Загрузка
Загрузка
Саида Мирзиёева Хитой парламенти раҳбари билан учрашди
Сиёсат

Саида Мирзиёева Хитой парламенти раҳбари билан учрашди

5
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Пекин шаҳрида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда икки давлат раҳбарлари ўртасидаги изчил мулоқот натижасида янада мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланган.

Томонлар парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, транспорт, савдо, таълим ва маданият соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилган.

Саида Мирзиёева Хитой томонининг Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, эришилган келишувлар ва қўшма режаларни изчил амалга ошириш муҳимлигини таъкидлаган.

Олдинроқ Саида Мирзиёева Бухоро вилоятига ташриф буюриб, май ойида белгиланган режаларнинг амалга оширилиши билан танишганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...