Загрузка
Загрузка
10та мижоздан 9таси алюминий  дискли “Ласетти”ни харид қилишади. Бу Андерссон мазкур русумнинг ишлаб чиқарилиши  тўхтатилиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
Жамият

10та мижоздан 9таси алюминий дискли “Ласетти”ни харид қилишади. Бу Андерссон мазкур русумнинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

758
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. UzAuto Motors Бош директори Бу Андерссон “Ласетти” ва “Кобальт” автомобиллари ишлаб чиқарилиши яқин орада тўхтатилиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар қилмоқда. 

"Мен ҳар доим истеъмолчиларнинг истакларини жуда диққат билан ўрганаман. Шу боис, имкон қадар Андижон шаҳридаги маҳаллий дилеримизга тез-тез ташриф буюришга ҳаракат қиламан. Мижозларга асосан “Лаcетти”, “Дамас” ва “Кобальт” ёқади. Мен яқинда бир дилерга ташриф буюрганимда 10та мижоздан 9таси алюминий дискли, автоматли коробка ва оқ рангли “Ласетти”ни харид қилишига амин бўлдим. Ўйлайманки, бу ерда ҳеч қандай ёмон нарса йўқ. Керак бўлса, “Ласетти” ишлаб чиқаришни давом эттирамиз", - деди у UzReport TV телеканалига берган интервьюсида. 

Унинг сўзларига кўра, бу йил компания иккита янги маҳсулот – “Оникс” ва “Трекер”ни тақдим қилади, улар ҳозирги моделларга параллель равишда ишлаб чиқарилади.

“Ишончим комилки, биз “Кобальт”ни яна узоқ муддат ишлаб чиқарамиз. “Ласетти”га келадиган бўлсак, шуни айтишим мумкинки, агар уни айни пайтдаги каби сотиб олиш давом қилса, уни ишлаб чиқаришни давом этамиз", - дея таъкидлади у.

Андерссоннинг қўшимча қилишича, UzAuto Motors энг оммабоп автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 100 тага оширган. “Лаcетти”   бир кунда 262дан 366гача (ўсиш 27%), “Кобальт” автомобилининг кунлик ишлаб чиқарилиши эса 342дан 420 тага (ўсиш 18%) ошган.

"Бир пайтлар 20 кун ичида ҳар куни мингта машина ишлаб чиқарган яхши даврларимиз ҳам бўлган", - дея хулоса қилди у.

Эслатиб ўтамизки, Бу Андерссон автомобиллар салонидан сув ўтишини тан олган. Илгари компания бунга регистраторлар ва бошқа мосламаларни ўрнатган мутахассисларни айблаган эди.  

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...