Загрузка
Загрузка
12 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда. Жадвал ва нархлар
Жамият

12 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда. Жадвал ва нархлар

618
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, 12 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда.

Қатнов жадвали ва нархлари бугун Транспорт вазирлиги томонидан эълон қилинган. Даставвал, бешта маршрутни йўлга қўйиш режалаштирилган.

  • Тошкент – Алмати (16:00, 17:00, 18:00, 19.30) – нархи 200 минг сўм

  • Тошкент – Шимкент (12.00) –   60 минг сўм

  • Тошкент – Нур-Султон (18.00) – 350 минг сўм

  • Тошкент – Туркистон (19.00) – 100   минг сўм

  • Тошкент – Қизилўрда (19.00) – 200   минг сўм

Шунингдек, Тожикистонга ҳам автобус қатнови режалаштирилган.

Тошкент – Хўжанд (18.00) – 100   минг сўм

Барча автобуслар “Тошкент” автовокзалидан жўнайди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...