Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб хусусий болалар боғчалари ва мактаблар, шунингдек ўқув марказлари ўз фаолияти қайта тиклайди.
Мазкур ташкилотлар қатор талабларга риоя қилишлари шарт. Хусусан,
- машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);
- ходимлар ва болаларнинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш, тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш, тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болаларни машғулотлар четлатиш;
- санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш;
- ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва 2 метрли ижтимоий масофани сақлаш;
- бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чораларини кўриш лозим.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Мактабгача таълим вазирлиги давлат боғчалари ўз фаолиятини қайта тиклашга тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эди.
Қарантиннинг юмшатилишига оид муҳим хабарлар:
Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб карантинни босқичма-босқич юмшатиш бошланди.
Бундан ташқари, мамлакатда 15 августдан бошлаб хориждан келиш ва республикадан ташқарига чиқишнинг янги тартиби жорий этилмоқда. Чет эл давлатлари яна рангли тоифаларга бўлинди.
Яна бир муҳим хабар - Ўзбекистонда 17 августдан бошлаб масжидлар ва бошқа диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилади.
Бироқ, карантиннинг юмшатилишига қарамай, республикада бир қатор чеклов чоралари сақлаб қолинмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас