+20 даража  иссиқ. Ўзбекистонда февраль учун ноодатий бўлган об-ҳаво  кутилмоқда
Жамият

+20 даража иссиқ. Ўзбекистонда февраль учун ноодатий бўлган об-ҳаво кутилмоқда

1370

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, “Ўзгидромет” кейинги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилган.

Синоптикларнинг айтишича: "Бугун Кавказ томонидан Ўзбекистон ҳудудига нисбатан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келмоқда. Кечаси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, эрталабки пайтда Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғди. Кун давомида ёғингарчилик аста-секинлик билан бутун республика бўйлаб тарқалади. Фақатгина Фарғона водийси вилоятларида қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади".

Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ўтган дам олиш кунларига нисбатан бугунги ҳаво ҳарорати 7-10 даражага пасайиб, 5-8 даражани ташкил қилади. Бу эса февраль ойининг бошидаги ўртача йиллик кўрсаткичдан 2-4 даражага паст.

"4 февраль куни тунгги пайтда ва эрталаб Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида камроқ ёмғир ёғади. Республиканинг қолган қисмида ёғингарчилик бўлмайди ва ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди. Эртага кундузи ҳаво 9-12 даражагача исиши мумкин", - дея таъкидлади “Ўзгидромет”.

Кейинчалик ташқи жанубдан жуда илиқ ва қуруқ ҳавонинг келиши кутилмоқда. Ҳарорат яна кўтарилади ва ҳафта охирида у 17-20 даражага етади. Бу меъёрдан 8-10 даража юқори саналиб, февраль ойининг бошига хос эмас.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...