Загрузка
Загрузка
2030 йилдан Ўзбекистонда шифокорлар ва фармацевтлар ҳар беш йилда давлат рўйхатидан ўтиши шарт бўлади
Жамият

2030 йилдан Ўзбекистонда шифокорлар ва фармацевтлар ҳар беш йилда давлат рўйхатидан ўтиши шарт бўлади

40
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда 2030 йил 1 январдан тиббий ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун мутахассислар давлат рўйхатидан ўтиши мажбурий бўлади. Рўйхатдан ўтиш беш йил муддатга амал қилади, шундан кейин уни қайта расмийлаштириш талаб этилади. Янги тизимга ўтиш 2027 йил 1 июлдан бошланади, 2030 йилгача эса рўйхатдан ўтиш ихтиёрий бўлади.

Янги тартибга кўра, мутахассислар давлат рўйхатидан махсус имтиҳон натижаси асосида ёки малака тоифаси бериш жараёнида автоматик тарзда ўтиши мумкин. Рўйхатдан ўтказиш билан Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини баҳолаш маркази шуғулланади.

Мутахассислар аризани Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки тиббий малака платформаси орқали топшириши мумкин. Электрон аризалар дам олиш ва байрам кунларида ҳам қабул қилинади. Ваколатли орган аризани беш иш куни ичида кўриб чиқиб, талабгорни махсус имтиҳонга қўйиш масаласини ҳал қилади.

Мутахассиснинг давлат рўйхатидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжат электрон шаклда берилади. Унинг ҳақиқийлигини тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларининг ягона электрон реестри орқали текшириш мумкин бўлади. Ҳужжатнинг қоғоздаги асл нусхаси ёки дубликати берилмайди.

Мазкур мутахассислик бўйича камида 20 йил иш стажи ва илмий даражаси бор тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимлари махсус имтиҳонсиз рўйхатдан ўтиши мумкин. Бироқ давлат рўйхатидан ўтгандан кейин ўз мутахассислиги бўйича уч йил ёки ундан кўпроқ вақт узлуксиз ишламаганларга бу имтиёз татбиқ этилмайди. Улар аввал мутахассислик курсларини тугатиб, қайта рўйхатдан ўтиши керак.

2030 йилдан давлат рўйхатидан ўтмаган мутахассисларга тиббий ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилмайди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...