Загрузка
Загрузка
31 майдан  бошлаб Ўзбекистонда эмлашнинг янги босқичи бошланади.  Журналистлар ва хорижда таҳсил олаётган талабалар эмланади
Жамият

31 майдан бошлаб Ўзбекистонда эмлашнинг янги босқичи бошланади. Журналистлар ва хорижда таҳсил олаётган талабалар эмланади

692
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 31 майдан бошлаб Ўзбекистонда эмлашнинг янги босқичи бошланади. Журналистлар ва хорижда таҳсил олаётган талабалар, шунингдек бир қатор бошқа тоифадаги шахслар эмланади. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Даставвал, коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 65 ёшдан юқори инсонлар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассаса тарбияловчилари ҳамда сурункали хасталиклар кузатиладиган инсонлар орасида олиб борилаётган эди. 31 майдан бошлаб бу рўйхатга бошқа тоифадаги шахслар ҳам киритилади”, - деди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова.

Бу рўйхатга:

  • чет элга ўқишга борадиган талабалар;

  • оммавий ахборот воситалари (журналистлар, блогерлар);

  • ёзувчилар;

  • телерадикомпаниялар ходимлари критилган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон 1 апрелдан бошлаб аҳолини коронавирусга қарши эмлаш кампаниясини бошланган. Ҳозирги кунда ўзбекистонликлар AstraZeneca вакцинаси (ҳинд аналоги), шунингдек, Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutica рекомбинантли препарати ва Спутник – V билан эмланмоқда. Бугунги кунга келиб, мамлакатда 1.3 миллион киши эмланиб бўлган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...